Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Учрашув чодирида Мен зоҳир бўлиб, Исроил халқи билан учрашаман, улуғворлигимдан бу жой муқаддас бўлади. Муқаддас чодир ўрнатилган куни Чодирни булут қоплаб олди. Оқшомдан эрталабгача Муқаддас чодир тепасидаги ўша булутнинг кўриниши алангага ўхшар эди. Ҳар доим шу аҳвол юз берарди: Чодирни кундузи булут қоплаб олар, тунда эса булут алангага ўхшаб турарди. Булут Чодир тепасидан кўтарилгач, Исроил халқи йўлга чиқарди. Булут тўхтаган жойда эса Исроил халқи чодир тикарди. Исроил халқи Эгамизнинг амри билан йўлга чиқар ва Эгамизнинг амри билан чодир тикарди. Булут Муқаддас чодир тепасида турган вақт мобайнида, улар ҳам жойларидан силжимас эдилар. Булут Чодир тепасида узоқ кунлар туриб қолганда ҳам, Исроил халқи Эгамизнинг талабига риоя қилиб, йўлга чиқмасди. Баъзан эса булут Чодир тепасида озроқ кун турарди. Бундай пайтда ҳам Исроил халқи Эгамизнинг амрига мувофиқ тўхтарди, Унинг амри билан йўлга чиқарди. Айрим вақтларда эса булут Чодир тепасида бор–йўғи бир кечагина туриб, эрталаб кўтарилар эди. Шунда Исроил халқи ҳам йўлга чиқарди. Булут кўтарилган пайти, кечаси бўладими, кундузи бўладими, Исроил халқи ҳам йўлга чиқарди. Баъзан булут икки кун, бир ой ёки узоқроқ вақт мобайнида Чодир тепасида туриб қоларди. Шунда Исроил халқи ҳам қароргоҳда қолиб, йўлга чиқмасди. Булут кўтарилгандан сўнг Исроил халқи йўлга чиқарди. Улар Эгамизнинг амри билан тўхтаб, Унинг амри билан йўлга чиқишарди. Мусо орқали Эгамиз берган амрларига мувофиқ ҳамма талабларни бажаришар эди. Руҳонийлар Муқаддас хонадан чиқаётганларида, Эгамизнинг уйи булут билан тўлиб кетди. Сўнг Руҳ мени оёққа турғизиб, ички ҳовлига олиб кирди. Эгамизнинг улуғворлиги Маъбадни тўлдирди.
Выбор основного перевода