Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда Мусо Эгамизга илтижо қилиб: — Эй Худо, унга шифо бер! — деб ёлворди. Эгамиз эса Мусога шундай жавоб берди: — Агар Марямнинг ўз отаси унинг юзига тупурганда, у етти кун шарманда бўлиб юрмасмиди?! Марямни қароргоҳдан чиқариб юборинглар, у етти кундан кейингина қароргоҳга қайтиб келиши мумкин. Билиб қўйинг, Мен ягонаман! Мендан бошқа Худо йўқдир. Ўлдирадиган Менман, Ҳаёт берадиган ҳам Менман, Жароҳат етказадиган Менман, Шифо берадиган ҳам Менман. Менинг қўлимдан ҳеч ким қутула олмайди. Охири, Нўъмон пайғамбарнинг айтганини қилиб, Иордан сувида етти марта шўнғиди. Шунда танаси худди ёш боланинг танаси каби янгиланиб, пок бўлди. Исо қўлини узатиб, унга теккизди–да: — Истайман, пок бўл! — деди. Тери касаллигига чалинган одам шу заҳоти дардидан фориғ бўлди.
Выбор основного перевода