Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ахир, Сен бизнинг отамизсан, эй Эгамиз! Иброҳим бизни билмайди, Ёқуб бизни танимайди. Сен бизнинг отамизсан! Азалдан номинг — “Қутқарувчимиз.” Аммо энди Сен бизнинг отамизсан, эй Эгамиз! Биз лоймиз, Сен эса кулолсан, Ҳаммамиз қўлларингнинг ижодимиз! Эгамиз шундай дейди: “Мен Исроилни болалигида яхши кўрар эдим, Ўз ўғлонимни Мисрдан чақириб олган эдим. Улар Исроил халқидир. Худо уларни Ўзига фарзанд қилиб олиш учун танлади. Ўзининг улуғворлигини уларга намоён қилиб, улар билан аҳдлар тузди. Уларга Ўз қонунини бериб, уларни Ўзининг хизматига тайинлади ҳамда уларга Ўз ваъдаларини берди. Улар кўз ёш тўкиб, йўл юришади, Уларни бошлаб келаётганимда илтижо қилишади. Мен уларни сув булоқлари бўйлаб етаклайман, Қоқилмасин деб, текис йўлдан олиб юраман. Зотан, Мен Исроилнинг отасидирман, Эфрайим Менинг тўнғич ўғлимдир.”
Выбор основного перевода