Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Толиққанларга сўз билан мадад берсин деб, Эгам Раббий менга доно тил берди. Ҳар тонг У мени уйғотади, Донолардай тингласин деб, қулоғимни очади. Сўнг Эгамиз қўлини узатиб, лабимга теккизди–ю, деди: — Мана, сўзларимни оғзингга солиб қўйдим. Сизларни маҳкамага олиб боришганда: «Қандай гапирамиз, нима айтамиз», деб хавотир олманглар. Нима айтишингиз ўша вақтда сизларга билдирилади. Сизларни қўлга олиб, маҳкамага топширганларида, нима айтамиз, деб олдиндан хавотир олманглар. Ўша соатда сизларга нима берилса, ўшани айтинглар. Чунки ўшанда сизлар эмас, балки Муқаддас Руҳ гапиради. Сизларни синагогаларга, бошлиқлар ва ҳокимлар олдига олиб келганларида: «Ўзимизни қандай ҳимоя қиламиз, нима айтамиз», деб хавотир олманглар. Нима айтишингизни ўша вақтда сизга Муқаддас Руҳ ўргатади.” Ўзимизни қандай ҳимоя қиламиз, деб олдиндан қайғурмасликка қарор қилинглар. Мен Ўзим сизларга сўз, донолик ато қиламанки, рақибларингиздан биронтаси айтганларингизни рад қила олмайдилар ёки эътироз билдира олмайдилар.
Выбор основного перевода