Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Қўлингдаги нима? — деб сўради Эгамиз. — Таёқ, — деб жавоб берди Мусо. Мана бу таёғингни қўлингга ол, бу мўъжизаларни таёқ орқали кўрсатасан. Мусо хотинини отаси ёнига жўнатиб юборганда, Ятро Мусонинг хотини Зиппура билан иккала ўғлини ёнига олган эди. Мусо: “Мен бегона юртда мусофир бўлиб қолдим”, деб тўнғич ўғлига Гершом деб исм қўйган эди. Сўнгра: “Ота–боболаримнинг Худоси менга мадад берди, мени фиръавннинг қиличидан қутқарди”, деб иккинчи ўғлига Элиазар деб исм қўйганди. — Таёғингни ол. Аканг Ҳорун билан биргаликда жамоани йиғинглар. Сўнг жамоанинг кўзи олдида қояга буйруқ беринглар. Шунда қоядан сув чиқади. Шу йўсинда сизлар қоядан сув чиқариб, жамоага ҳам, уларнинг молларига ҳам сув берасизлар. Мусо Эгамизнинг айтганини қилиб, Эгамиз ҳузуридаги таёқни олди.
Выбор основного перевода