Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Энди бор! Гаплашганингда, Мен сен билан бирга бўламан. Нимани гапиришингни Мен сенга ўргатиб тураман. Эгамиз Мусога айтди: — Қараб тур, аканг Ҳорунни сенинг ўрнингга гапирадиган қиламан. Сени фиръавн учун Худодай қилиб қўяман. Ҳорун эса сенинг пайғамбаринг бўлиб, гапларингни фиръавнга етказади. Мен сенга айтган ҳамма амрларни акангга айт. Исроил халқи Мисрдан чиқиб кетиши учун ижозат бер, деб Ҳорун фиръавнга айтади. Эгамиз Баломнинг оғзига сўз солиб: — Болоқнинг олдига қайтиб бор, унга Мен айтган сўзларимни етказ, — деди. — Мен фақат Эгамиз оғзимга солган сўзни айтишим керак–ку! — деб жавоб берди Балом. Эгамиз Баломга пешвоз чиқиб, унинг оғзига сўз солди. Сўнг: — Болоқнинг олдига қайтиб бор, унга Мен айтган сўзларимни айт, — деди. Сен эса шу ерда Менинг ёнимда қоласан. Мен сенга амрлар, фармонлар ва қонун–қоидалар бераман. Сен буларни халққа ўргатасан. Мен уларга мулк қилиб берадиган юртда ҳаммасига риоя қилишсин.” Улар учун ўз халқи орасидан сенга ўхшаган бир пайғамбар чиқараман, Мен унга нима айтишни ўргатаман. Ўша пайғамбар берган амрларимнинг ҳаммасини уларга айтади. Мен сенга нима айтсам, шоҳ ҳузурига бориб, унга етказасан. Кейин Йўаб аёлга нималар айтиши лозимлигини ўргатди. Оғзингизга сўзларимни солдим, Сизларни қўлим соясида яширдим. Самоларни ўрнатганман, Замин пойдеворини қўйганман. Қуддусга: «Сен Менинг халқимсан», деганман.”
Выбор основного перевода