Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мендан бошқа худоларга сажда қилманг. Ўзларингизга ҳеч қандай бутни ясаманг. Осмонда ё ерда ё ер остидаги сувда мавжуд бўлган бирор нарсанинг шаклини ясаманг. Ўзларингиз учун кумуш ёки олтиндан худолар ясаманглар. Мендан бошқа ҳеч бир худога сажда қилманглар. Қарасам, сизлар Эгангиз Худога қарши гуноҳ қилибсизлар, ўзларингизга бузоқ шаклидаги бутни ясаб олибсизлар. Бирпасда Эгамиз сизларга амр қилган йўлдан тойибсизлар. Шундан сўнг шоҳ Ерибом маслаҳатчилари билан кенгашиб, икки олтин бузоқ ясади ва халққа деди: — Эй Исроил, Қуддусга бориб юришингизга ҳожат йўқ! Мана, сизларни Мисрдан олиб чиққан худоларингиз!
Выбор основного перевода