Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Руҳоний Ҳоруннинг набираси — Элазар ўғли Финхаз буни кўрди–ю, ўрнидан туриб, жамоа орасидан чиқиб кетди. У найзасини олиб, Исроил халқидан бўлган ўша одамнинг орқасидан чодирга кирди–да, найзаси билан икковини ҳам ўлдирди. Финхазнинг санчган найзаси ўша одамнинг баданини тешиб ўтиб, аёлнинг қорнига кирган эди. Шундан кейингина Исроил халқи орасидаги ўлат тўхтади. Лекин ўлатдан 24.000 одам ўлиб бўлган эди. Шунда Эгамиз Мусога: — Руҳоний Ҳоруннинг набираси — Элазар ўғли Финхаз Менинг қаҳр–ғазабимни Исроил халқидан қайтарди, — деди. — Исроил халқи орасида у Менга жон куйдиргани учун, Мен ғазаб устида уларга қирғин келтирмадим. Сен унга айт: Мен Финхаз билан алоҳида тинчлик аҳдимни тузаман. Бу аҳдга мувофиқ, Финхазнинг ўзи ва унинг авлоди то абад руҳоний бўлишади, чунки у ўз Худосига — Менга жон куйдириб, қилган иши билан Исроил халқидан Менинг ғазабимни қайтарди. Ҳатто ака–укангиз ёки ўғлингиз, қизингиз, севикли хотинингиз ё жонажон дўстингиз сизни яширинча ўзингиз билмаган, ота–боболарингиз ҳам билмаган бегона худоларга сажда қилишга ундаши мумкин. Атрофингизда яшаётган узоқ–яқиндаги, ернинг бу четидан нариги четигача ўрнашган халқларнинг худоларига сиғинишга ундаши мумкин. Аммо сизлар рози бўлманглар. Бундай одамга қулоқ солманглар, унга раҳм–шафқат қилманглар, унинг ёнини олманглар. Уни ўлдиринглар. Биринчи бўлиб сен, кейин бутун халқ унга тош отинглар. У ота–онасидан, ака–укасидан, Бола–чақасидан Сени устун кўрди. Сенинг амрларингни бажарди, Аҳдингга содиқ қолди. Агар яна сохта пайғамбар чиқса, ўз ота–онаси унга шундай дейди: — Сен энди яшамайсан, чунки сен Эгамиз номидан ёлғон гапларни гапиряпсан. Ўша пайғамбар яна башорат қилганда ўз туққан ота–онаси уни найза санчиб ўлдиради.
Выбор основного перевода