Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз бундай одамдан қаттиқ ғазабланади, уни кечирмайди. Мана шу китобда ёзилган аҳднинг лаънатлари унинг бошига келади, Эгамиз унинг номини ер юзидан ўчиради. Халқларни Сен ваҳимага солдинг, Қабиҳларни қириб ташладинг. Уларнинг номини бир умрга ўчирдинг. Билиб қўйинг, ҳар бир одамнинг жони Меникидир. Ота–оналарнинг ҳам, болаларнинг ҳам жонлари Менга тегишлидир. Фақат гуноҳ қилган одамгина ўлади. Гуноҳ қилган одамгина ўлади. Бола отасининг гуноҳи учун жазоланмайди, ота ҳам боласининг гуноҳи учун жазоланмайди. Солиҳ одамлар ўз солиҳлигига яраша мукофот оладилар, фосиқлар ўз фосиқлиги учун жазо тортадилар.
Выбор основного перевода