Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўзларингиз учун кумуш ёки олтиндан худолар ясаманглар. Мендан бошқа ҳеч бир худога сажда қилманглар. Қарасам, сизлар Эгангиз Худога қарши гуноҳ қилибсизлар, ўзларингизга бузоқ шаклидаги бутни ясаб олибсизлар. Бирпасда Эгамиз сизларга амр қилган йўлдан тойибсизлар. Михо 1100 бўлак кумушни онасига қайтариб берди. Онаси эса: — Мен бу кумушни бош–кўзингдан хайр–садақа қилиб, Эгамга бағишлайман, — деди, — ундан қуйма ва ўйма бутлар ясаттираман. Ўша кумуш ўзингга қайтиб келади, ўғлим. Михо қайтариб берган кумуш бўлакларининг 200 тасини онаси заргарга берди. Заргар бут ясаб, уни кумуш билан қоплади. Тайёр бўлган бут Михонинг уйига ўрнатилди. Шундан сўнг шоҳ Ерибом маслаҳатчилари билан кенгашиб, икки олтин бузоқ ясади ва халққа деди: — Эй Исроил, Қуддусга бориб юришингизга ҳожат йўқ! Мана, сизларни Мисрдан олиб чиққан худоларингиз! Синай тоғида улар бузоқ ясадилар, Ўша олтин бутга сажда қилдилар. Ўша пайтда улар бузоқ тасвирини ясадилар, ўша бутга қурбонлик қилдилар. Шундай қилиб, қўлларининг ижоди олдида кўнгилхушлик қилдилар.
Выбор основного перевода