Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Зинапоянинг ёнида Эгамиз турган эмиш. Эгамиз Ёқубга шундай дебди: — Мен бобонг Иброҳимнинг, отанг Исҳоқнинг Худоси — Эгангман. Ҳозир сен ётган ер ўзингники бўлади. Бу ерни сенга ва сенинг наслингга бераман. Кечки қурбонлик пайти бўлганда, Илёс пайғамбар қурбонгоҳга яқин келиб, хитоб қилди: — Эй Иброҳимнинг, Исҳоқнинг ва Ёқубнинг Худоси — Эгамиз! Бугун Сенинг Исроилда Худо эканлигинг, мен эса Сенинг қулинг эканлигим аён бўлсин. Буларнинг ҳаммасини Сенинг амрингга биноан бажо қилганим аён бўлсин. Михал бутни олиб, тўшакка ётқизди, бош томонига эса эчки жунидан қилинган ёстиқ ташлади, устини кўрпа билан ёпди. Ўликларнинг тирилиши ҳақидаги масалага келсак: наҳотки Худонинг сизларга айтган гапларини ҳеч қачон ўқимаган бўлсангизлар?! У: “Мен Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худосиман”, — деган–ку! Ахир, Худо ўликларнинг эмас, тирикларнинг Худосидир. Ўликларнинг тирилиши ҳақидаги масалага келсак: наҳотки сизлар ҳеч қачон Мусонинг китобини ўқимаган бўлсангизлар?! Ёнаётган бута тўғрисидаги воқеада Худо Мусога: “Мен Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худосиман”, — деган–ку! Ҳатто Мусонинг ўзи ҳам ўликларнинг тирилишини таъкидлаб, ёнаётган бута тўғрисидаги воқеада Эгамизни “Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси” деб атаган. «Мен ота–боболарингиз — Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худосиман.» Мусо қўрққанидан титраб, қарашга журъат этмади.
Выбор основного перевода