Фиръавн эса: — Эгангиз ким ўзи?! Унинг сўзига кириб Мен Исроил халқини қўйиб юборайми?! — деди. — Эгангизни танимайман, Исроил халқининг кетишига эса ижозат бермайман.
Шундан сўнг Эгамиз Мусога айтди: — Фиръавнни нима қилишимни энди кўрасан. У қудратли кучимни кўргандан кейин, халқимнинг кетишига ижозат берибгина қолмайди, ҳатто халқимни ўз юртидан қувиб юборади.