Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Иброҳимга, Исҳоққа ва Ёқубга Мен Қодир Худо бўлиб Ўзимни зоҳир қилдим. Аммо уларга Мен, уларнинг Эгаси деб танилмаган эдим. Худога ҳамду санолар куйланг, Унинг номини тараннум этинг. У булутларни миниб боради, Уни улуғланг. У Эгамиздир! Ҳузурида шодланинг! Исо уларга шундай жавоб берди: — Сизларга чинини айтайин: Иброҳим туғилмасдан олдин Мен бор бўлганман. Исо Масиҳ кеча, бугун ва то абад Ўшадир, У ўзгармайди. Асия вилоятидаги имонлиларнинг еттита жамоатига Юҳаннодан салом! Азалдан бор бўлган, ҳозир ҳам бор, келажакда ҳам бор бўладиган Худодан, Унинг тахти олдида турган етти руҳдан, шунингдек, ўликлар ичидан биринчи бўлиб тирилган, ер юзи шоҳларининг Ҳукмдори бўлган ишончли шоҳид — Исо Масиҳдан сизларга иноят ва тинчлик бўлсин. Исо Масиҳ бизни севади. У Ўз қонини тўкиб, бизни гуноҳларимиздан халос этди. Бу тўртта мавжудотнинг ҳар бирида олтитадан қанот бор эди. Уларнинг ҳамма ёғи кўзлар билан қопланган эди, ҳатто қанотларининг тагида ҳам кўзлари бор эди. Улар кечаю кундуз тинмай шундай сўзларни такрорлар эдилар: “Муқаддасдир, муқаддасдир, Муқаддасдир Қодир Худо — Эгамиз. У бор бўлган, ҳозир ҳам бор, Келажакда ҳам бор бўлар!”
Выбор основного перевода