Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Оқсоқоллар эшитиб кўрганларига ишондилар. Эгамиз Ўз халқини кузатиб турганини, уларнинг чеккан азобларини кўрганини эшитиб, Унга таъзим этиб, сажда қилдилар. Шундан кейин Мусо билан Ҳорун фиръавн ҳузурига бориб, унга шундай дедилар: — Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: “Халқимга ижозат бер, улар саҳро ичкарисига бориб, Менга атаб байрам нишонлашсин.” Шунда Мусо билан Ҳорун: — Ибронийларнинг Худоси бизга Ўзини зоҳир қилди, — деб жавоб беришди. — Ижозат беринг, саҳрода уч кун йўл юриб бориб, Эгамиз Худога қурбонликлар келтирайлик. Акс ҳолда, У бизни ё ўлатга мубтало қилади, ёки қиличнинг дамига рўпара қилиб жазолайди. Кейин Балом Болоққа деди: — Сен куйдирилган қурбонликларинг ёнида қол, мен эса бориб кўрай, Эгамиз менга пешвоз чиқармикин. У менга нимани аён қилса, шуни сенга айтаман. Балом тепаликка чиқди. Худо Балом билан учрашгач, Балом Худога деди: — Мен еттита қурбонгоҳ қурдириб, ҳар бир қурбонгоҳда биттадан буқа ва биттадан қўчқорни қурбонлик қилдим. Сўнг Балом Болоққа деди: — Сен шу ерда — куйдирилган қурбонликларинг ёнида қол, мен эса ҳов анави ерга бориб, Эгамиз билан учрашиб келаман. Эгамиз Баломга пешвоз чиқиб, унинг оғзига сўз солди. Сўнг: — Болоқнинг олдига қайтиб бор, унга Мен айтган сўзларимни айт, — деди.
Выбор основного перевода