Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен Исроил халқи орасида истиқомат қиламан, уларнинг Худоси бўламан. Базалил, Охолиёв ва бошқа ҳамма иқтидорли усталар Эгамиз амр этган ҳамма ишларни бажарсинлар. Муқаддас чодир ясашда талаб қилинган ҳар қандай хизматни бажаришлари учун Эгамиз уларга маҳорат ва қобилият ато қилган.” Муқаддас чодирни ясаш учун Исроил халқи олиб келган ҳамма назрларни Мусо усталарга берди. Булардан ташқари, халқ ҳар куни эрталаб Мусога кўнгилдан чиқариб назрлар олиб келишарди. Ишларни бажараётган ҳамма усталар юмушларини ташлаб, Доимо орангизда бўламан. Мен сизнинг Худойингиз, сизлар эса Менинг халқим бўласизлар. Худонинг маъбади билан бутлар орасида қандай умумийлик бор?! Ахир, биз барҳаёт Худонинг маъбадимиз–ку! Худо шундай деб айтган: “Мен уларнинг орасида яшайман, Уларнинг орасида юраман. Мен уларнинг Худоси бўламан, Улар эса Менинг халқим бўлади.” Дарвоқе, аввалги аҳд даврида саждага оид қонун–қоидалар ва бу дунёга мансуб бўлган бир саждагоҳ бор эди. Бу саждагоҳ Чодир бўлиб, икки хонадан иборат эди. Биринчи хона Муқаддас хона деб аталарди. У ерда чироқпоя, хонтахта ва хонтахта устида муқаддас нонлар бор эди. Мен тахтдан баланд бир овоз келганини эшитдим. Ўша овоз деди: “Худонинг маскани инсонлар орасидадир! У энди одамлар орасида яшайди, Улар Худонинг халқи бўладилар. Худонинг Ўзи улар билан бирга бўлади.
Выбор основного перевода