Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Чироқпоя Учрашув чодирига, Аҳд сандиғини тўсиб турган ички парда олдига ўрнатилган бўлсин. Ҳорун ва унинг ўғиллари, ҳар куни оқшомдан эрталабгача Эгамизнинг ҳузурида мойчироқлар ёниб турсин деб, мойчироқлардан хабар олиб туришсин. Бу қонун–қоидага Исроил халқи авлодлар оша доимо амал қилсин. Ҳорун мойчироқларни Учрашув чодирига, Аҳд сандиғини тўсиб турган ички парда олдига ўрнатсин. Мойчироқлар Эгамизнинг ҳузурида оқшомдан эрталабгача ўчмай ёниб турсин. Бу авлодларингиз оша доимий қонун–қоида бўлсин. Ҳорун мойчироқларни тоза олтиндан ясалган чироқпояга ўрнатсин. Мойчироқлар Эгамизнинг ҳузурида доимо тун бўйи ёниб турсин. “Ҳорунга айт, у еттала мойчироқни чироқпояга ўрнатганда, мойчироқларнинг нури чироқпоянинг олд томонини ёритадиган қилиб ўрнатсин.” Менга гапираётган Кимсани кўриш учун ўгирилдим. Шунда еттита олтин чироқпояни кўрдим.
Выбор основного перевода