Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен қобилият ато қилган ҳамма моҳир усталарга айт. Улар Ҳорунга қуйидаги руҳонийлик либосларини тикишсин: кўкракпеч, эфод, ридо, нақшли кўйлак, салла ва белбоғ. Ҳорун Менга хизмат қилганда, бу либослар уни муқаддас қилиб бошқалардан ажратиб туради. Ҳорун ўғиллари кийишлари учун уларга муқаддас либослар тиктир, токи улар руҳоний бўлиб Менга хизмат қилганларида, бу либосларни кийишсин. Эфодни майин зиғир матосидан ясатиб, устига кўк, сафсар, қирмизи ва зар иплардан нафис нақш солдир. У бир–бирига иккита елка боғичи билан боғланган олд ва орқа қисмлардан иборат бўлсин. Камар ясатиб, уни эфодга боғлат. Камарни ҳам майин зиғир матосидан қилдир. Унга кўк, сафсар, қирмизи ва зар иплардан нафис нақш солдир. Олий руҳоний учун кўкракпеч ясат. У ҳукм қилаётганда, Худонинг хоҳишини билиш учун мана шу кўкракпечдан фойдаланади. Кўкракпечни, эфод сингари, майин зиғир матосидан ясатиб, устига кўк, сафсар, қирмизи ва зар иплардан нафис нақш солдир.
Выбор основного перевода