Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Базалилнинг кўрсатмаси билан акас ёғочидан Сандиқ ясадилар. Сандиқнинг узунлиги икки ярим тирсак, эни бир ярим тирсак, бўйи бир ярим тирсак эди. Сандиқнинг ичкарию ташқарисини тоза олтин билан қоплаб, айланаси бўйлаб олтин гулчамбар қилдилар. Сандиқ учун эритилган олтиндан тўртта ҳалқа ясаб, тўртала оёғига маҳкамладилар: иккита ҳалқа бир томонида, иккита ҳалқа иккинчи томонида эди. Кейин акас ёғочидан ходалар ясаб, ходаларни олтин билан қопладилар. Сандиқнинг иккала томонидаги ҳалқадан Сандиқни кўтариб юриш учун ходаларни ўтказдилар. Тоза олтиндан Сандиқнинг қопқоғини ясадилар. Қопқоқнинг узунлиги икки ярим тирсак, эни бир ярим тирсак эди. Шу билан бирга, олтиндан зарб уриб иккита каруб ясадилар. Битта каруб қопқоқнинг бир четида, иккинчи каруб иккинчи четида бўлиб, ҳар иккаласи қопқоқ билан бир бутунни ташкил қилди. Шу билан бирга, олтиндан зарб уриб иккита каруб ясадилар. Битта каруб қопқоқнинг бир четида, иккинчи каруб иккинчи четида бўлиб, ҳар иккаласи қопқоқ билан бир бутунни ташкил қилди. Карубларнинг тепага кўтарилган қанотлари қопқоқни беркитиб турарди. Улар юзма–юз туриб, қопқоққа қараган эди. Бу хонада тутатқи тутатиладиган олтин қурбонгоҳ ва ҳар томони олтин билан қопланган Аҳд сандиғи турарди. Аҳд сандиғи ичида манна солинган олтин идиш, Ҳоруннинг гуллаган ҳассаси ва амрлар ёзилган иккита тош лавҳа бор эди.
Выбор основного перевода