Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Куйдириладиган бу икки қурбонлик Мен, Эгангизнинг ҳузурида Учрашув чодирига кираверишда авлодлар оша қилинсин. Ўша ерда Мен сен билан учрашиб, гаплашаман. Учрашув чодирида Мен зоҳир бўлиб, Исроил халқи билан учрашаман, улуғворлигимдан бу жой муқаддас бўлади. Тутатқи қурбонгоҳини Аҳд сандиғининг қопқоғи олдида осилиб турадиган ички парданинг ташқарисига қўйдир. Бу жой — сен билан Мен учрашадиган жойнинг ташқарисида. Бу тутатқидан бир қисмини олиб, майда қилиб туйгин ва Мен сен билан учрашадиган Учрашув чодиридаги Аҳд сандиғи олдига қўй. Бу тутатқини сизлар ғоят муқаддас деб билишингиз лозим. Ҳоруннинг икки ўғли Эгамиз амр этмаган бегона оловни олиб келиб, нобуд бўлганларидан сўнг, Эгамиз Мусога гапириб, шундай деди: “Аканг Ҳорунга айт, у ички парда орқасидаги Энг муқаддас хонага хоҳлаган пайтида кирмасин. У ердаги Аҳд сандиғининг қопқоғи олдига бормасин. Акс ҳолда, у нобуд бўлади. Зотан, Мен ўша қопқоқ устида булут орасида зоҳир бўламан.” Мусо Эгамиз билан гаплашиш учун Учрашув чодирига кирганда, Эгамизнинг овозини эшитди. Овоз Аҳд сандиғининг қопқоғи устидаги икки каруб орасидан келаётган эди. Сен таёқларни Учрашув чодирига олиб кириб, Мен сен билан учрашадиган жойга — Аҳд сандиғи олдига қўй. Тингла бизни, эй Исроилнинг Чўпони, Юсуф наслини қўй сурувидай етаклаб чиққан Сенсан, Карублар орасида тахт қургансан, Эфрайим, Бенямин, Манаше олдида нурингни соч. Қудратингни кўрсат, бизни қутқаргани кел.
Выбор основного перевода