Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Фиръавн жанг араваларини тайёрлатди, лашкарини ёнига олди. У Мисрдаги ҳамма жанг аравасини, шу билан бирга, олти юзта сара жанг аравасини ҳам йўлга отлантирди. Ҳар бир жанг аравасининг лашкарбошиси бор эди. Мисрликлар сизларнинг ортингиздан денгизга борсин деб, Мен уларнинг юрагини тош қилиб қўяман. Фиръавн, унинг лашкари, аравакашлари ва жанг аравалари устидан ғалаба қилиб шуҳратга эришаман. Мен уларни ер билан яксон қилганимда Эгангиз Мен эканлигимни Миср халқи билиб олади. Сув асл ҳолига қайтди. Фиръавннинг аравакашларини ва жанг араваларини, Исроил халқини ортидан қувиб, денгиз ўртасига тушган ҳамма Миср лашкарини ғарқ қилди. Улардан бирортаси ҳам тирик қолмади.
Выбор основного перевода