Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Фиръавн тобора яқинлашиб келарди. Исроил халқи орқаларига қараб Мисрликлар қувиб келаётганини кўрдилар–у, саросимага тушиб қолдилар. Улар Эгамизга илтижо қилиб, мадад сўрадилар. Шунда Эгамиз Мусога: — Нонни сизларга осмондан ёғдираман! — деди. — Халқ ҳар куни чиқиб, кунда керак бўладиган нонини йиғиштириб олади. Шу йўл билан бу халқни синайман. Улар Менинг кўрсатмаларимга риоя қиладиларми, ёки йўқми, кўраман. — Қўрқманглар! — деди Мусо халққа. — Худо фақат сизларни синаш учун, Ундан қўрқиб, гуноҳ қилмаслигингиз учун келган. Эгангиз Худо қирқ йил давомида сизни саҳродан олиб юрди, ўша узоқ сафарни ёдингизда тутинглар. Эгамиз юрагингизда нима борлигини, Унинг амрларини бажаришингизни ёки бажармаслигингизни билиши учун сизларни қийинчиликларга дучор қилиб, синади. Ота–боболарингиз билмаган манна билан саҳрода қорнингизни тўйғизди. Оқибатда сизларга яхшилик келтириш учун сизларни қийинчиликларга дучор қилиб, синади. Исроил халқи ота–боболари сингари Эгамизнинг йўлидан юриш–юрмаслигини кўриш учун, Эгамиз, Канъон юртида бўлиб ўтган биронта урушда қатнашмаган Исроил халқини синай, ҳеч қачон уруш кўрмаган бу янги авлодга жангни ўргатай деб, қуйидаги халқларни қолдирган эди: Улар ёрдамида Эгамиз Ўз халқи Исроилни синаб, Мусо орқали ота–боболарига берган амрларга итоат қилиш–қилмаслигини кўрмоқчи эди. Элишай булоқ бошига чиқиб, тузни сувга ташлади–да, шундай деди: — Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен бу сувни тоза қилдим, энди бу сув туфайли ҳечам ўлим бўлмайди, бундан буён ерингиз ҳам ҳосил беради.” Шунда Элишай: — Менга ун беринглар! — деди. Унни қозонга солгач, хизматкорга: — Энди одамларга қуйиб беравер, еяверишсин, — деди. Қозондаги таом безарар бўлиб қолган эди. Оғир кунда Менга илтижо қилгин, Сенга нажот бераман, Сен эса Менга мақтов айтасан.” Халқинг ўша ерда бошпана топди, Эй Худо, ҳимматингдан муҳтожларни баҳраманд қилдинг. Кулфатда Менга фарёд қилдингиз, сизни қутқардим, Булутлар орасидан сизларга жавоб бердим, Марива сувлари бўйида сизларни синадим.
Выбор основного перевода