Мен ота–боболаринг — Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худосиман. Мусо Худога қарашдан қўрқиб, дарров юзини беркитиб олди.
Исроил халқига яна: “Мени сизларнинг олдингизга ота–боболарингиз — Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси — Эгангиз юборди”, деб айт. Менинг номим то абад шундай бўлсин. Унвонимни келгуси авлодлар шундай деб айтсин.
Худо яна Мусога айтди: — Энди бор, халқим Исроилнинг оқсоқолларини тўплаб, уларга: “Ота–боболарингиз — Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси — Эгангиз менга зоҳир бўлди”, деб айт. Уларга шу гапимни етказ: “Имонингиз комил бўлсин: Мисрликлар сизларга қандай зулм ўтказаётганини Мен кўриб, кузатиб турибман.
Эгам барҳаётдир! Суянган Қоямга олқишлар бўлсин! Нажотим қояси — Худойим юксалсин!
Эй Қудратим, Сени куйлаб мадҳ қиламан, Сен, эй Худо, менинг қалъамсан, Содиқ севгисини кўрсатувчи Худосан.
Эгамиз Худони улуғланглар! Унинг пойига сажда қилинглар. Зеро, муқаддасдир У!
Эгам менинг куч–қудратимдир, У менинг қутқарувчимдир.
Сен яна айтасан: “Ҳа, Худо нажотимдир, Қўрқмасман, У менинг умидимдир. Эгамнинг Ўзи менинг куч–қудратимдир, У менинг қутқарувчимдир.”