Исроил халқига яна: “Мени сизларнинг олдингизга ота–боболарингиз — Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси — Эгангиз юборди”, деб айт. Менинг номим то абад шундай бўлсин. Унвонимни келгуси авлодлар шундай деб айтсин.
У улуғвор Шоҳ ким экан? Жангларда ғолиб бўлган, Кучли, қудратли Эгамиз Шоҳдир!
Улар билсин Эгамиз Сен эканингни, Ер юзида буюк ҳукмдор ёлғиз Сен эканингни.
Бундан кейин мен осмоннинг очилганини кўрдим. У ерда бир оқ от турар эди. Устидаги Чавандозни Содиқ ва Ҳақ деб чақиришарди. У одилона ҳукм чиқариб, жанг қиларди.