Ўз қўлинг ила қувдинг бегона халқларни, Уларнинг юртига ўтқаздинг оталаримизни. Кулфатга солдинг бегона халқларни, Озод қилдинг Сен оталаримизни.
Эгамиз халқини Ўз муқаддас юртига, Ўз кучи билан қўлга киритган тоққа олиб келди.
Ток новдасини суғургандай, Бизни Мисрдан келтирдинг. Бегона халқларни қувиб, бизни ўтқаздинг.