Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан кейин Мусо билан Ҳорун фиръавн ҳузурига бориб, унга шундай дедилар: — Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: “Халқимга ижозат бер, улар саҳро ичкарисига бориб, Менга атаб байрам нишонлашсин.” Ҳамма чорвамизни ўзимиз билан олиб кетамиз, орқада биронта ҳам туёқ қолмаслиги керак. Эгамиз Худога сажда қилганимизда, қурбонликларни шу мол–қўйларимиздан оламиз. У ерга бормагунимизча, Эгамизга нимани қурбонлик қилишимизни билмаймиз–ку! Исроил халқи Рамзесдан Сухотга қараб яёв йўлга чиқди. Улар 600.000 тача эркак бўлиб, аёллар ва болалар бу ҳисобга кирмасди. Сон–саноқсиз бегона халқлар, кўплаб мол–қўйлар ҳам улар билан бирга кетди.
Выбор основного перевода