Шундан сўнг Мусо билан Ҳорунни фиръавн ўз ҳузурига чақиртирди. Фиръавн икковига деди: — Майли, боринглар, Эгангиз Худога сажда қилинглар. Аммо сизлардан кимлар боради?
Фиръавн қаршилик қилди: — Агар хотинларингиз ва болаларингиз билан кетишларингизга ижозат берсам, Эгангиз албатта сизлар билан бўлади! Ниятингиз ёмонлиги очиқ кўриниб турибди.