Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ижозат бер, ўғлим бориб, Менга сажда қилсин, деб сенга айтган эдим. Аммо сен унга кетишга ижозат бермадинг. Шунинг учун энди сенинг тўнғич ўғлингни нобуд қиламан.” “Кўрдингми, Ахаб тавба қилиб, Менинг олдимда қандай мўмин бўлиб қолди! У Менга итоат қилгани учун ҳаёти давомида бошига бало келтирмайман. Ўғли шоҳ бўлгандан сўнг, унинг хонадонига бало–қазо ёғдираман.” Менинг номим билан аталган халқим тавба қилиб, Менга илтижо қилса, Менга юз буриб қабиҳ йўлларидан қайтса, Мен осмондан туриб уларнинг илтижоларини эшитаман, гуноҳларини кечириб, юртига шифо бераман. «Сен бу юртга ва юртнинг халқига қарши айтган сўзларимни эшитганингдан кейин, юрагинг юмшади, Менга бўйин эгдинг. Сен Менга бўйин эгганинг учун, қайғудан либосларингни йиртиб, ҳузуримда йиғлаганинг учун Мен илтижоларингни эшитдим. Эгамиз олдида ўзингизни паст тутинглар, шунда У сизларни юксалтиради. Шундай экан, Худонинг қудратли қўли остида ўзингизни паст тутинглар. У Ўз вақтида сизларни юксалтиради.
Выбор основного перевода