Уларнинг ҳосилини Худо чигирткаларга ем қилди, Уларнинг меҳнати маҳсулини чигирткаларга берди.
Эгамиз амр берганда, чигирткалар келди, Сон–саноқсиз майда чигирткалар чиқиб келди.
Қуддусда бурғу чалинглар! Эгамизнинг муқаддас тоғида бонг уринглар! Титрасин Яҳудонинг жамики аҳли, Ахир, келяпти Эгамизнинг куни. У кунга оз вақт қолди.
Эгамиз лашкарнинг бошида турар, Лашкарига Ўз садосин берар. Нақадар беҳисоб Унинг қўшини, Унинг амрига бўйсунадиганлар қудратли. Эгамизнинг куни чиндан даҳшатли! Бу ваҳимали кунга бардош бергай ким?!