Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша куни Раббий Оссурия шоҳини ишлатади. У Раббийнинг қўлида Фурот дарёсининг ортида ижарага олинган устара каби бўлади. Ҳа, соқолингизни бутунлай қириб ташлайди, бошу оёғингизда бирорта тук қолмайди. Эгам айтар: “Мана Оссурия! Ғазабимнинг ҳассаси! Унинг қўлидадир қаҳримнинг таёғи! Мен уни шаккок элга қарши юбораман, Ғазабимни ўша халққа қарши сочаман, Овлаб, ўлжа қил, деб унга амр қиламан. Халқларни лойдай оёқ ости қилади у. Оссурия шоҳи шундай ўйлайди: «Лашкарбошиларим шоҳлар эмасми?! Қаранг, халқларнинг кўплигини! Улар денгиз каби гувиллайди! Лашкарларнинг ҳайқириғи Тўлқинлар товушидай баланддир. Аммо Эгам уларга танбеҳ беради, Халқлар ҳам тўлқинлар каби йўқолиб кетади. Улар узоқларга қочиб қолади. Тоғлардаги шамолда учган хас–чўп каби қувилади, Қуюн олдидаги гирдоб каби ҳайдалади. Фаришта менга яна шундай деди: “Сен фоҳишанинг сувлар бўйида ўтирганини кўрдинг. Бу сувлар тўда–тўда элатларни, халқлару миллатларни билдиради.
Выбор основного перевода