Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Довуд хонадонига: “Орам лашкари Эфрайим халқи билан иттифоқ тузибди” деган хабар етиб келди. Шоҳ Охоз ҳамда халқ шунчалик ваҳимага тушдиларки, ҳаммалари шамолда тебранган дарахтдай титрадилар. Шундай бўлса–да, одамлардан қўрқманглар! Ахир, ҳар қандай яширин нарса маълум бўлади, ҳар қандай сир очилади. Ҳатто тўғри иш учун азоб чекаётган бўлсангиз ҳам, бахтиёрсизлар! Дўқ–пўписа қилувчилардан қўрқманглар, ҳаяжонга тушманглар. Қўрқувга тобе бўлманглар, балки бутун қалбингиз билан Раббимиз Исо Масиҳнинг ҳокимиятига бўйсунинглар. Масиҳга бўлган умидингиз ҳақида сиздан сўраган ҳар бир кишига жавоб беришга доимо тайёр туринглар. Лекин буни мулойимлик ва ҳурмат билан бажо қилинглар.
Выбор основного перевода