Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда Эгамиз менга айтди: — Катта лавҳа олиб, унга: “Мохиршалолхошбозга тегишли”, деб тушунарли қилиб ёз. Мен руҳоний Уриё билан Ябаракиё ўғли Закариёни Ўзимга ишончли гувоҳлар қилиб тайинлайман. Мана, бу ваҳийнинг ҳаммаси сизлар учун муҳрланган ўрама қоғоздай бўлиб қолди. Бу ўрама қоғоз ўқий оладиганларга берилиб: “Буни ўқинг!” деб буюрилса, улар: “Йўқ, муҳрланган экан”, дейдилар. Ҳамма болаларингга Мен, Эганг, таълим бераман, Фарзандларингнинг тинчлиги буюк бўлади. Сен эса, эй Дониёр, китобни муҳрлагин–у, бу сўзларни охирзамонгача сир сақла. Бу давр мобайнида кўп одамлар ўзларини у ёқдан–бу ёққа уриб, юз бераётган ҳодисаларни тушунмоқчи бўладилар.” Пайғамбарлар битикларида: “Уларнинг ҳаммасига Худо таълим беради”, деб ёзилган. Отага қулоқ солган, Ундан ўрганган ҳар бир одам Менинг олдимга келади.
Выбор основного перевода