Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Арвоҳ чақирувчиларнинг олдига борманг, фолбинларга маслаҳат солманг. Уларнинг дастидан ўзингизни булғаманг. Мен Эгангиз Худоман. иссиқ–совуқ қиладиган, арвоҳ чақирувчи, ўликлардан маслаҳат сўрайдиганлар орангизда бўлмасин. Эгангиз Худо сизлар учун ўз халқингиз орасидан менга ўхшаган бир пайғамбар чиқаради. Унга қулоқ солинглар. Шоул бошқача кийимлар кийиб, қиёфасини ўзгартирди ва икки кишини эргаштириб, кеч кирганда, ўша аёлникига борди. — Илтимос қиламан, мен учун руҳларга маслаҳат сол, сенга кимнинг номини айтсам, ўша одамни чақириб бер, — деди. Шундан сўнг аёл: — Сенга кимни чақириб берайин? — деб сўради. — Менга Шомуилни чақириб бер! — деди Шоул. Аёл Шомуилни кўргач, қаттиқ бақириб юборди. Сўнг Шоулга қараб, деди: — Сиз шоҳ Шоулсиз–ку! Нега мени алдадингиз? — Қўрқма! — деди шоҳ аёлга, — нимани кўряпсан? — Ер остидан чиқаётган бир арвоҳни кўряпман, — деб жавоб берди аёл. — Нимага ўхшайди? — сўради Шоул. — Ридо кийган кексароқ одам юқорига чиқяпти, — деди аёл. Шу заҳоти Шоул билдики, у одам Шомуил. Мук тушиб унга таъзим қилди. Йўшиё яна руҳоний Хилқиё Эгамизнинг уйидан топган китобда ёзилган қонунни ижро этмоқ мақсадида арвоҳ чақирувчиларни, фолбинларни, хонаки санамларни ва бошқа бутларни, Яҳудо ва Қуддусда пайдо бўлган ҳамма макруҳ нарсаларни йўқ қилиб ташлади. Мисрликлар тушкунликка тушади. Мен уларнинг режаю ниятларини пучга чиқараман. Улар қидириб қолар Беҳуда бутларнию сеҳргарларни, Фолбинлару оталари руҳларини. Ахир, Мендан сўрамасдан Мисрга боряптилар, Фиръавндан паноҳ сўраяптилар, Мисрдан бошпана истаяптилар. Исроил халқининг Муқаддас Худоси, Унинг Яратувчиси — Эгамиз шундай айтмоқда: “Хўш, энди Ўз фарзандларимнинг Тақдири ҳақида Мени сўроққа тутасизми?! Ўз қўлларим ижоди тўғрисида Менга кўрсатмалар берасизми?!
Выбор основного перевода