Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Овқат излаб, дайдиб юради, Агар тўймасалар, ириллайди. Улар ўнг тарафга ҳамла қиладилар, Аммо оч қоладилар. Ютаман деб чап томонга ҳужум қиладилар, Аммо тўймайдилар. Ўз қўлининг гўштини ейди инсонлар. Манаше қабиласи ейди Эфрайим қабиласини, Эфрайим эса Манашени, Иккови бирлашиб Яҳудога ҳужум қилади. Аммо шундай бўлса ҳам, Эгам тушмас ғазабидан, Унинг қўли ҳамон Исроилга қарши кўтарилган. Яраларининг оғриғидан Самовий Худони лаънатлардилар. Аммо қилмишларидан тавба қилмадилар.
Выбор основного перевода