Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Уларнинг қалбини ёғ боғлаган, Мен эса қонунингдан лаззат оламан. Сизларнинг кўзингиз бор, аммо кўрмайсизлар, Қулоғингиз бор, аммо эшитмайсизлар. Эй ақлсиз, бефаросат одамлар, Гапларимни эшитинглар! Сўнг сургундаги юртдошларинг олдига бор. Улар сенга қулоқ соладими, йўқми, уларга: “Эгамиз Раббий шундай демоқда”, деб гапларимни етказ. Ишаёнинг башорати уларда бажо бўлган: «Сизлар тинглаб турасиз–у, лекин ҳеч тушунмайсиз, Қараб турасиз–у, аммо ҳеч англаб етмайсиз. Зеро, бу халқнинг ақли ўтмас бўлиб қолди, Қулоқлари гаранг бўлди, Кўзларини юмиб олишди. Акс ҳолда, кўзлари кўрган бўларди, Акс ҳолда, қулоқлари эшитган бўларди, Ақллари англаган бўларди, Яна Менга қайтган бўлишарди, Мен уларга шифо берган бўлардим.» токи: «Улар қараб туриб, англамасинлар, Тинглаб туриб, тушунмасинлар. Акс ҳолда, Худога қайтадилар, Гуноҳларидан фориғ бўладилар.»” У шундай жавоб берди: “Худо Шоҳлигининг сирларини билиш сизларга берилган. Бошқаларга эса, Мен ҳамма нарсани масаллар билан гапираман, токи улар: «Қараб туриб, англамасинлар, Тинглаб туриб, тушунмасинлар.» “Эгамиз уларнинг кўзларини кўр қилди, Ақлларини ўтмас қилди. Токи кўзлари билан кўрмасинлар, Ақллари билан англамасинлар, Тағин Менга қайтиб, шифо топмасинлар.” «Бор, мана шу халққа айт: ‘Сизлар тинглаб турасиз–у, лекин ҳеч тушунмайсиз, Қараб турасиз–у, аммо ҳеч англаб етмайсиз.’ Зеро, бу халқнинг ақли ўтмас бўлиб қолди, Қулоқлари гаранг бўлди, Кўзларини юмиб олишди. Акс ҳолда, кўзлари кўрган бўларди, Акс ҳолда, қулоқлари эшитган бўларди, Ақллари англаган бўларди, Яна Менга қайтган бўлишарди, Мен уларга шифо берган бўлардим.» Муқаддас битикларда ёзилгандай: “Худо шу пайтгача уларни қаттиқ ухлатиб қўйди, Уларга кўрадиган кўз, эшитадиган қулоқ бермади.”
Выбор основного перевода