Қуддуснинг руҳини кўтариб, Унга шундай деб айтинг: «Азоб косанг тўлиб бўлди, Айбларинг учун жазо олиб бўлдинг. Ҳамма гуноҳларинг эвазига Мен, Эгангдан икки карра жазо олдинг.»”
Сўнг Эгамиз қўлини узатиб, лабимга теккизди–ю, деди: — Мана, сўзларимни оғзингга солиб қўйдим.
Сўнг одам қиёфасидаги бошқа бирови лабларимга қўл теккизди. Мен оғзимни жуфтлаб, олдимда турганга дедим: — Ҳазратим, бу ваҳий юрак–бағримни эзиб юборди, мадорим қуриди.
Борди–ю, Худо сингари нурда яшасак, биз биродарларимиз билан уйғунликда яшаймиз ва Худо Ўз Ўғли Исонинг қони орқали бизни ҳар қандай гуноҳдан поклайди.