Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сизлар Эгангиз Худонинг муқаддас халқисиз. У сизларни ер юзидаги жамики халқлар орасидан Ўз халқи, Ўз хазинаси қилиб танлаб олди. Яҳудий эркакларининг баъзилари ўша халқларнинг қизларига уйландилар, ўғилларига ҳам ўша халқларнинг қизларидан олиб бердилар. Шу тариқа муқаддас халқ юртдаги бошқа халқлар билан чатишиб кетди. Бу хиёнатни йўлбошчилар билан амалдорлар бошлаб беришди.” Ҳатто дарахтнинг ҳам умиди бор, Агар у кесиб ташланса, яна ўсаверади, Дарахтнинг новдалари ўсишдан тўхтамайди. Агарда Сарвари Олам Қолдирмаганда эди беш–олтитамизни, Садўм шаҳрининг ҳолига тушар эдик, Ғамўра шаҳридай хонавайрон бўлардик. Эгамиз Ўз қулини эзишни, азоблашни маъқул кўрди. Шундай бўлса ҳам, Эгамизнинг қули ўз наслини кўради, Узоқ умр кечиради, Чунки у ўзини гуноҳ учун назр қилди. У орқали Эгамизнинг хоҳиши бажо бўлади. Ҳа, Мен Йизрилни Ўзим учун бу юртга ўтқазаман. Лўруҳамога, яъни «Раҳмдан бебаҳра» деганга раҳм қиламан, Лўёмини, яъни «Халқим эмас» деганни «Ўз халқим» деб атайман. У эса «Худойим» деб чақирар Мени.” — Сизлар тинчликда уруғларингизни экасизлар. Токларингиз серҳосил бўлади. Ер ҳосил беради, осмондан шудринг тушади. Сизларни Мен мана шулар билан баракалайман. Бутун юрт халқининг учдан икки қисми ҳалок бўлади, — деб айтмоқда Эгамиз. — Учдан бир қисми эса тирик қолади.
Выбор основного перевода