Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мавжудотларнинг бир жуфт қаноти тепага ёйилган бўлиб, ёнидаги мавжудотларнинг қанотларига тегиб турарди. Қолган бир жуфт қаноти эса танасини ёпиб турарди. Мен тахтларнинг жой–жойига ўрнатилганини томоша қилиб турдим, Азалий Нуроний Ўз жойига ўтирди. Унинг кийими қордай оқ, сочлари эса оппоқ момиқдай эди. Унинг тахти оташин аланга, тахтининг ғилдираклари ловуллаган олов эди. Унинг ҳузуридан оловли дарё оқиб чиқди. Минглар Унга хизмат қилар эди, миллион–миллионлар Унинг амрига мунтазир эди. Суд мажлиси бошланди, ҳамма китоблар очилди. Бу тўртта мавжудотнинг ҳар бирида олтитадан қанот бор эди. Уларнинг ҳамма ёғи кўзлар билан қопланган эди, ҳатто қанотларининг тагида ҳам кўзлари бор эди. Улар кечаю кундуз тинмай шундай сўзларни такрорлар эдилар: “Муқаддасдир, муқаддасдир, Муқаддасдир Қодир Худо — Эгамиз. У бор бўлган, ҳозир ҳам бор, Келажакда ҳам бор бўлар!”
Выбор основного перевода