Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳорун билан унинг ўғиллари Учрашув чодирига кираётганларида, қўлювгичдаги сув билан қўлларини ва оёқларини ювишсин. Шунда улар нобуд бўлмайди. Қурбонгоҳда куйдиргани назрлар олиб келиб Мен, Эгангизга хизмат қилганларида ҳам, Лекин Менинг юзимни кўра олмайсан. Мени кўрган одам тирик қолмайди. Нима қиламиз энди жонимизни хавф остига қўйиб?! Мана бу буюк олов бизни ёндириб ташлайди–ку. Агар биз Эгамиз Худонинг овозини яна эшитсак, аниқ ўламиз. Монувах хотинига: — Биз ўламиз, чунки биз Худони кўрдик! — деди. Эгамиз шундай демоқда: “Халқим тилларини камон каби қайириб, Ёлғон сўзларни ўқдек отишади. Халқим ноҳақлик қилиб, юртда кучайиб бормоқда, Ёмонлик кетидан ёмонлик қилмоқда, Улар Мени тан олмайдилар. Қўшнингиздан эҳтиёт бўлинг, Қариндошингизга ишонманг. Ҳамма қариндошингиз ёлғончи, Ҳамма қўшнингиз туҳматчи. Қўшни қўшнисини алдайди, Биронтаси тўғри гап гапирмайди. Тили ёлғон гапиришга ўрганиб қолган. Ҳолдан тойгунча гуноҳ қилишади. Эй Еремиё, сен ёлғончилар орасида яшаяпсан, Улар ёлғонлари дастидан Мени тан олишни хоҳламаяптилар.” Эгамизнинг каломи шудир. Шу сабабдан Сарвари Олам демоқда: “Мен халқимни синовдан ўтказиб, поклайман. Уларни бошқа нима ҳам қилар эдим?! Уларнинг тили ҳалокат келтирадиган ўққа ўхшайди, Оғзидан фақат ёлғон сўзлар чиқади. Қўшниларига ширин гапиришади, Ичларида эса уларни тузоққа туширмоқчи бўлишади. Худо Шоҳдир, Сарвари Оламдир Унинг номи. У шундай демоқда: “Маст қиламан Бобил амалдорларию донишмандларини, Ҳокимларини, аъёнларию жангчиларини. Улар абадий уйқуга кетадилар, Ҳеч қачон уйғонмайдилар.” Шимўн буни кўрди–да, Исонинг олдида тиз чўкиб деди: — Ҳазрат! Менинг ёнимдан кетинг, чунки мен гуноҳкор инсонман.
Выбор основного перевода