Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сизлар билан қатъий аҳд қиламан: бундан буён барча жонзот тўфон туфайли қирилиб кетмайди, ер юзини қириб битирадиган тўфон бошқа ҳеч қачон бўлмайди, деб ваъда бераман. Сизлар ва жамики тирик жонзот билан қилаётган абадий аҳдимнинг аломати шу бўлади: Мен булутлар орасида Ўз камалагимни ҳосил қиламан. Бу камалак Менинг олам аҳли билан қилган аҳдимнинг аломати бўлади. Мен булутларни ер устига олиб келганимда, камалак булутлар орасида кўриниб туради. Ана ўшанда Мен Ўзим билан сизлар ва ҳамма тирик жонзот ўртасида қилган аҳдимни ёдимда тутаман. Тўфон энди ҳеч қачон жамики жонзотни йўқ қилмайди. Камалак булутлар орасида турганда, Мен камалакни кўриб, ер юзидаги тирик жонзот билан Ўзим қилган абадий аҳдимни ёдимда тутаман.” Худо яна Нуҳга деди: “Ер юзидаги жамики тирик жонзот билан Мен қилаётган аҳднинг аломати ана шудир.” Ўша куни сен айтасан: “Сенга шукур айтаман, эй Эгам, Мендан ғазабланган эдинг, Ғазабинг босилди, эй Эгам, Менга Сен тасалли берасан!”
Выбор основного перевода