Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар бир–бирига ҳайқиришарди: “Муқаддасдир, муқаддасдир, Муқаддасдир Сарвари Олам! Унинг улуғворлиги Бутун оламни тўлдирган!” Исроил халқининг Муқаддас Худоси, қутқарувчингиз — Эгамиз шундай демоқда: “Сизларни деб Бобил устига лашкар юбораман, Ўзлари фахрланган кемаларда Бобилликлар қочишга мажбур бўладилар. Қутқарувчингиз, Исроил халқининг Муқаддас Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен Эгангиз Худоман! Яхши бўлинг деб, сизларга йўл–йўриқ кўрсатаман, Юрадиган йўлларингиздан етаклайман. Энди сизни “Тарк этилган” деб айтмаслар, Сизнинг юртингизни “Ташландиқ” деб атамаслар. Энди сизга “Ундан мамнунман” деган ном берилади, Юртингизни эса “Оилали” деб айтишади. Зотан, Эгангиз сиздан мамнун бўлади, Юртингиз ҳам оилали бўлади. Йигит қиз билан турмуш қургандай, Ўғилларингиз юртингизга боғланиб, Унга эгалик қилади. Куёв келин билан қандай шод бўлса, Худойингиз сиз билан шундай севинади. Эгамиз шундай демоқда: “Эй садоқатсиз фарзандлар, олдимга қайтинглар! Зеро, Мен хўжайинингизман. Ҳар бир шаҳардан биттангизни, ҳар бир хонадондан иккитангизни олиб, Қуддусга олиб келаман. Эгамиз эса бутун ер юзининг Шоҳи бўлади. Ўша куни барча халқлар Эгамизни танҳо Эга деб тан олади ва фақат Унга сажда қилишади. Сен ҳомиладор бўлиб, ўғил туғасан. Унинг исмини Исо қўясан. У буюк бўлади. Уни Худойи Таолонинг Ўғли деб аташади. Эгамиз Худо Унга бобоси Довуднинг тахтини беради.
Выбор основного перевода