Ҳа, еринг кимсасиз, ҳувиллаб қолганди, Юртинг вайронага айланганди. Энди эса одам кўплигидан тор бўлиб қолади, Бузғунчилар сендан узоқда юради.
Асирликда туғилган фарзандларинг Ҳали сенга шундай дейди: «Бу жой бизга торлик қиляпти, Жой беринг, биз ҳам яшайлик.»