Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша куни етти аёл бир эркакни тутиб олиб, шундай дейди: “Ўз нонимизни еймиз, Ўз кийимимизни киямиз. Шармандалигимиздан бизни қутқаринг, Бизни сизники деб билишса бўлди.” Ҳа, У ўлимни бутунлай ютиб юборади. Эгам Худо ҳамманинг кўз ёшларини артиб қўяди, Бутун ер юзида Ўз халқининг уятини олиб ташлайди. Ҳа, Эгам шундай деб айтган! Исроилни эса Эгамиз қутқарди, То абад нажот берди! Эй Исроил халқи, сизлар шарманда бўлмайсиз, То абад уятга қолмайсиз! Сендан юз ўгирганимдан пушаймон бўлдим, Эс–ҳушимни йиғиб олгач, кўксимга урдим. Ёшликда иснодга қолганим туфайли Шармандаю шармисор бўлдим.» Исроил ва Яҳудо халқлари Сарвари Олам олдида гуноҳ қилган бўлсалар ҳам, Худоси уларни тарк этмади. Исроил халқининг Муқаддас Худоси улардан юз ўгирмади. — Қўрқманглар, эй Қуддус ва Яҳудо халқи! Энди Мен сизларга яхшилик келтираман, деб қарор қилдим.
Выбор основного перевода