Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо Ёфасга мўл ер берсин, Унинг насли Сомнинг Халқи билан яшасин! Канъон Ёфасга қул бўлсин!” Сенинг наслинг ернинг қуми сингари сон–саноқсиз бўлади. Улар ғарбу шарққа, шимолу жанубга қараб ер юзига ёйилиб кетадилар. Ер юзидаги ҳамма халқлар сен ва сенинг наслинг орқали барака топади. Қўрқма, Мен сен билан биргаман, Наслингни шарқдан олиб келаман, Сизларни ғарбдан йиғиб келаман. Шимолга: «Уларни бер», дейман. Жанубга: «Уларни ушлаб қолма», деб айтаман. Ўғилларим узоқлардан, Қизларим ернинг четларидан келсин. Ҳа, еринг кимсасиз, ҳувиллаб қолганди, Юртинг вайронага айланганди. Энди эса одам кўплигидан тор бўлиб қолади, Бузғунчилар сендан узоқда юради. Шоҳлар сенга хизмат қилиб, боқади, Маликалар сенга энагалик қилади. Бошлари ерга теккудай бўлиб, Улар сенга таъзим қилади, Оёқларинг чангини ялаб–юлқайди. Ўшанда Мен Эганг эканлигимни биласан. Менга умид боғлаган шарманда бўлмайди.”
Выбор основного перевода