Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен бўғизланишга олиб кетилаётган ювош қўзидай бўлган эканман. Душманларим менга қарши фитна уюштирганларини пайқамаган эканман. Улар шундай деб айтишган эди: “Дарахт ва унинг мевалари кесилгандай, келинглар, уни ҳам бу дунёдан даф қилайлик, унинг хотирасини ўчирайлик!” Исо эса индамади. Олий руҳоний Унга деди: — Барҳаёт Худо ҳақи қасам ичиб, айт: Худонинг Ўғли — Масиҳ Сенмисан? Бош руҳонийлар билан йўлбошчилар Исони айблаётганларида эса, У ҳеч қандай жавоб бермади. Исо эса индамади, ҳеч жавоб қайтармади. Олий руҳоний яна Ундан сўради: — Муборак Худонинг Ўғли — Масиҳ Сенмисан? Эртаси куни Яҳё Исонинг яқинлашиб келаётганини кўриб, шундай деди: — Ана, Худонинг Қўзиси! У дунёни гуноҳдан поклайди! Қайтадан ҳукумат саройига кириб, Исодан: — Сен қаердансан? — деб сўради. Исо унга жавоб бермади. Амалдор ўқиётган Муқаддас битиклар парчаси қуйидагилар эди: “Бўғизланишга олиб борилган қўйдай, Жун қирқувчи олдида жим турган қўзидай У миқ этмади, оғзини очмади.
Выбор основного перевода