Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У эса бизнинг гуноҳларимизни деб ярадор бўлди, Бизнинг айбларимиз туфайли эзилди. Бизга тинчлик келтирадиган жазо унга тушди, Унинг яралари бизга шифо берди. Ҳаммамиз қўйлардай йўлдан адашдик, Ҳаммамиз ўз йўлимиздан кетдик. Ҳаммамизнинг айбларимизни Эгамиз унинг зиммасига юклади. Унинг ҳукмронлиги даврида Яҳудо халқи бехатар яшайди, Исроил халқи осойишта ҳаёт кечиради. Ўша Шоҳни «Эгамиз — нажоткоримиз» деб аташади.” Эртаси куни Яҳё Исонинг яқинлашиб келаётганини кўриб, шундай деди: — Ана, Худонинг Қўзиси! У дунёни гуноҳдан поклайди! Мен яхши чўпонман. Осмондаги Отам Мени ва Мен Отамни билганимдай, Мен қўйларимни биламан, улар ҳам Мени биладилар. Мен қўйларим учун жонимни фидо қиламан. Мен яхши чўпонман. Осмондаги Отам Мени ва Мен Отамни билганимдай, Мен қўйларимни биламан, улар ҳам Мени биладилар. Мен қўйларим учун жонимни фидо қиламан. Бу қўрада бўлмаган бошқа қўйларим ҳам бор. Уларни ҳам олиб келишим керак. Улар ҳам Менинг овозимга қулоқ солади, шунда бир сурув, бир чўпон бўлади. Мен жонимни қайтиб олиш учун уни фидо қиламан, шу боис Отам Мени яхши кўради. Ҳеч ким жонимни Мендан тортиб ололмайди. Мен Ўз ихтиёрим билан уни фидо қиламан. Жонимни беришга ва уни қайтариб олишга ҳокимиятим бор. Буни Менга Отам буюрган.” Ота–боболарингиз пайғамбарларнинг ҳаммасини қувғин қилганлар! Солиҳ Зотнинг келишини башорат қилганларни улар ўлдирганлар! Энди эса сизлар Солиҳ Зотни сотиб, қатл қилдингизлар. Исога ишонган ҳар бир киши ҳамма гуноҳларидан У орқали оқланади. Мусонинг қонуни орқали эса оқланиб бўлмайди. Шунга кўра, бир гуноҳ ҳаммани маҳкум қилгандай, бир солиҳ иш туфайли ҳамма оқланиб, янги ҳаётдан баҳраманд бўла олади. Бир одамнинг итоатсизлиги туфайли кўп одамлар гуноҳкор бўлган бўлса, энди бир Кишининг итоаткорлиги туфайли ҳамма солиҳ бўла олади. Исо Масиҳ эса қонуннинг мақсадини амалга оширди, шу тариқа ҳамма имон орқали оқланади. Азиз болаларим, гуноҳ қилманглар деб, мен сизларга шуларни ёзяпман. Борди–ю, бирортамиз гуноҳ қилиб қўйсак, Отамиз Худонинг олдида ҳомийимиз — Исо Масиҳ бор, У Солиҳ Зотдир.
Выбор основного перевода