Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Одамлар ундан нафратландилар, уни рад этдилар. У қайғу, азоб–уқубат нималигини биларди. Ҳамма ундан юз ўгирди, ундан ҳазар қилди. Биз уни одам қаторида санамадик. Ҳа, дардларимизни у ўзига олди, Оғриқларимизни у ўз зиммасига олди. Биз эса ўйладик: “Уни Худо урган, Аламдийда, жабрланган у!” У эса бизнинг гуноҳларимизни деб ярадор бўлди, Бизнинг айбларимиз туфайли эзилди. Бизга тинчлик келтирадиган жазо унга тушди, Унинг яралари бизга шифо берди. Ҳаммамиз қўйлардай йўлдан адашдик, Ҳаммамиз ўз йўлимиздан кетдик. Ҳаммамизнинг айбларимизни Эгамиз унинг зиммасига юклади. Ахир, мулкинг ўнгу сўлга кенгайиб кетади. Авлодинг халқларни мулк қилиб олади, Улар ташландиқ шаҳарларни тўлдиради. Охирида нима бўлишини бошидаёқ айтаман. Содир бўлмаганларни олдиндан билдираман. «Ниятларим бажо бўлади, Барча истакларимни ижро этаман», деб айтмоқдаман. Сизларга чинини айтайин: агар буғдойнинг дони ерга тушиб ўлмаса, у бир донлигича қолади. Агарда ўлса, кўп ҳосил беради.
Выбор основного перевода