Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ахир, мен инсон эмас, бир қуртдирман. Одамлар ҳазар қилган, халқлар нафратланган. Мени кўрган ҳар ким устимдан кулар, Мени ҳақоратлаб, бош чайқаб дерлар: Исроил халқининг қутқарувчиси, Уларнинг Муқаддас Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: “Эй хору зор бўлган бечора қулим, Сен халқларнинг нафратига учрагансан, Ҳукмдорларнинг қулига айлангансан. Бироқ сенга айтаманки, Сени кўриб, шоҳлар ўрнидан туради, Ҳукмдорлар тиз чўкиб таъзим қилади. Исроил халқининг Муқаддас Худоси — Содиқ Эгангиз ҳақи–ҳурмати шундай қилади. Ахир, У сени танлаган–ку!” Эгамиз Ўз қулини эзишни, азоблашни маъқул кўрди. Шундай бўлса ҳам, Эгамизнинг қули ўз наслини кўради, Узоқ умр кечиради, Чунки у ўзини гуноҳ учун назр қилди. У орқали Эгамизнинг хоҳиши бажо бўлади. Исо уларга жавобан деди: — Тўғри, аввало Илёс келиб, ҳамма нарсани тиклайди. Хўш, Муқаддас битикларда, Инсон Ўғли кўп азоб чекиши ва хўрланиши керак, деб ҳам ёзилмаганми?! Ҳа, Калом дунёда эди, Дунё У орқали яратилганди, Бироқ дунё Уни танимади. У Ўз юртига келди, Лекин Ўз халқи Уни қабул қилмади.
Выбор основного перевода