Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сизлар Эгангиз Худонинг муқаддас халқисиз. Эгамиз ер юзидаги барча халқлар орасидан сизларни Ўз халқи, Ўз хазинаси қилиб танлаб олди. Эй Худойимиз! Халқинг Исроил бу юртга келганда, Сен уларнинг олдидан маҳаллий халқни ҳайдаб юбординг, бу юртни дўстинг Иброҳимнинг наслига то абад бердинг. Эгамиз Ўзи учун Ёқуб наслини танлади. Ҳа, Ўзимнинг хазинам деб, Исроил халқини танлади. Эгам айтар: “Энди эшит, эй қулим Исроил! Эй Ёқуб насли! Мен сени танлаганман. Мен, Эганг, сени яратганман, онанг қорнида сенга шакл берганман. Сенинг мададкоринг, Мен, шундай айтмоқдаман: «Қўрқма, эй азиз Исроил! Эй Ёқуб насли, Мен сени танлаганман. Эй Ёқуб насли! Эй Исроил халқи! Буларни ёдда тут! Сизлар Менинг қулимсиз. Мен сизларни яратдим, Ҳа, сизлар Менинг қулимсиз! Эй Исроил, Мен сизларни унутмайман! Қулим Ёқуб ҳақи, Ўзим танлаган Исроил ҳақи, Сенинг исмингни айтиб чақирдим. Сенга ном ато қилдим, Аммо сен Мени билмайсан. Ота–боболаримизга берган ваъдаси бўйича, Иброҳимга, унинг наслига Шафқат қилишни то абад ёдида тутди. Қули Исроилга ёрдам берди.” Шу тариқа Тавротдаги: “Иброҳим Худога ишонди, Худо уни ишончи учун, солиҳ деб билди”, — дея ёзилган сўз амалга ошди. Иброҳим Худонинг дўсти деб аталди.
Выбор основного перевода