Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Форс шоҳи Куруш шундай демоқда: Самовий Худо — Эгамиз ер юзидаги жамики шоҳликларни менга берган. У Яҳудо юртидаги Қуддусда Ўзига бир уй қуришни менга топширди. Худонинг халқидан бўлган ҳар бир кимса Қуддусга борсин, Эгаси Худо унга ёр бўлсин.” Аммо шунда шафқатсиз душманларинг Бирданига чанг каби учиб кетади, Тўсатдан бўрондаги хас–чўпдай Улар тўзиб кетади. Эвоҳ, улар экилиши биланоқ қуриб қолади. Ерга ўтқазилиши биланоқ сўлиб қолади. Илдиз отиши биланоқ қуриб қолади. Ҳа, Эгамизнинг нафаси уларни қуритади. Бўрон уларни сомондай учириб кетади. Мен, Эганг, нажот олиб келиш учун сени чақирдим. Мен сенинг қўлингни кучайтираман, Ўзим сени ҳимоя қиламан. Халқим билан тузган аҳдимни Сен орқали амалга ошираман, Жамики элатларга сен орқали нур сочаман. Эгам айтар: “Мен шоҳ Курушни ўнг қўлидан тутиб турибман. Халқларни унга итоат эттирай дея, Шоҳларни қуролсизлантираман. Унинг олдида эшиклар очиқ туради, Дарвозалар ёпилмайди.” Эгамиз Ўзининг танлагани — Курушга шундай айтмоқда: “Мен Ўзим Сенинг олдингда бораман, Тоғларни текисликка айлантираман, Бронза эшикларни парчалайман, Темир тамбаларни синдираман. Мен Эганг эканлигимни билиб олгин, Сенинг исмингни айтиб чақираётган Мен Исроил халқининг Худоси эканлигимни англагин деб, Яшириб қўйилган бойликларни, Зулматдаги хазинани сенга бераман. Шарқдан йиртқич қушни чақиряпман. Ҳа, хоҳишимни бажарадиганни Узоқ юртдан чақиряпман. Мен Ўз айтганимни бажо қиламан! Ҳа, ўйлаганимни амалга ошираман! Ҳаммангиз тўпланиб, эшитинг! Бутларнинг қайсиси буларни билдирди?! Курушни Мен, Эгангиз, яхши кўраман. У Бобилда Менинг ниятимни бажо келтиради. Менинг қўлим Бобилликларга қарши бўлади. Мен айтдим! Ҳа, Мен Ўзим айтдим! Уни Мен чақирганман! Уни Мен олиб келдим, У ғалабага эришади. Шундан кейин Иброҳим Халдейлар юртини тарк этиб, Хоронга бориб ўрнашди. Иброҳимнинг отаси вафот этгач, Худо уни Хорондан ҳозир сизлар яшаб турган юртга кўчирди.
Выбор основного перевода