Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан кейин Эгамиз Ибромга шу сўзларни ваҳийда аён қилди: — Қўрқма, Ибром, Мен сенга қалқон бўламан, сенга берадиган мукофотим буюк бўлади. Амр қиламан: дадил ва ботир бўл, ваҳимага тушма, қўрқма, қаерга борсанг ҳам, Мен, Эганг Худо, сен билан бирга бўламан.” Энди эй Ёқуб насли, сени яратган Эгамиз гапирмоқда! Эй Исроил халқи, сени барпо қилган Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен сени қутқардим, Сенинг исмингни айтиб чақирдим, Сен Меникисан, қўрқма! Мен, Эганг, сени яратганман, онанг қорнида сенга шакл берганман. Сенинг мададкоринг, Мен, шундай айтмоқдаман: «Қўрқма, эй азиз Исроил! Эй Ёқуб насли, Мен сени танлаганман. Худонинг танлаганларини ким айблай оларди?! Худонинг Ўзи уларни оқлайди–ку!
Выбор основного перевода